Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
У 3000 матал, 1005 та қўшиқлар ижро этди. Эгамиз эса ваъдасига кўра, Сулаймонга донишмандлик берди. Хирам билан Сулаймон ўртасида тотувлик пайдо бўлиб, улар ўзаро сулҳ туздилар. Сулаймоннинг ҳикматлари. Доно фарзанд отага шодлик келтиради, нодон фарзанд эса онага қайғу. Қуйидагилар Довуд ўғли, Қуддусда ҳукмронлик қилган Воизнинг сўзларидир. Мен, Воиз, Исроил устидан Қуддусда шоҳман. Ўзимни донолик билан изланишга, мана шу дунёда бўлаётган ҳамма ишларни тушунишга бағишладим. Худо инсонга берган бу иш қандай қайғули–а! Мен бу дунёда бўлаётган ҳамма нарсани кўрдим, қаранглар, ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдай экан. Эгри нарсани тўғрилаб бўлмас, Йўқ нарсани санаб бўлмас. Ўзимга шундай дедим: “Мана, мен буюк бўлиб, доноликда мендан олдин Қуддусда ҳукмронлик қилганларнинг ҳаммасидан ўзиб кетдим. Кўп донолик орттирдим, илму маърифатни яхшилаб ўргандим.” Донолик ва илм–маърифатнинг фойдаси телбалик ва аҳмоқликдан устунлигини англаб етишга ўзимни бағишладим, аммо бу ҳам шамолнинг орқасидан қувишдай эканлигини тушундим. Қайғу ҳам ортаркан, донолик қанча кўп бўлса, Дард кўпаяр экан гар билим ошса.
Выбор основного перевода