Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди. Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.” Одам Ато ва унинг хотини учун Парвардигор Эгамиз теридан кийим–кечак ясаб, уларни кийинтириб қўйди. Бутун инсоният бирданига ҳалок бўлган бўларди, Одамзод яна тупроққа қайтган бўларди. Биз қандай ясалганимизни У билади, Биз тупроқ эканимизни У ёдида тутади. Юзингни яширганингда эса улар ваҳимага тушади, Жонларини олганингда, ўлиб, тупроққа қайтади. Руҳингни юборганингда улар яратилади, Ер юзига янгидан ҳаёт берасан. Улар жон бергач, тупроққа қайтар, Ўша ондаёқ уларнинг режаси йўққа чиқар. Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон берган, одамлар ҳайвонлардан устун эмас. Ҳаммаси беҳуда экан. Ҳамма битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади. Инсоннинг руҳи тепага чиқадими, ҳайвонларнинг руҳи пастга — ернинг остига тушадими, ким билади?! Башорат. Эгамизнинг Исроил ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда:
Выбор основного перевода