Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Исҳоқ қариди, кўзлари хиралашиб кўрмай қолди. Бир куни у ўғли Эсовни чақирди: — Ўғлим! — Лаббай, отажон! — деб жавоб берди Эсов. Шунда Мисрдаги ҳамма тўнғич ўғиллар — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб, қўл тегирмонида ўтириб ишлаётган чўри хотиннинг тўнғич ўғлигача нобуд бўлади. Ҳатто чорванинг биринчи эркак боласигача нобуд бўлади. Сисаронинг онаси деразадан кўчага қарар, Панжара ортидан у зорланиб айтар: «Аравалар қолиб кетди намунча? Туёқлар овози эшитилмас ҳанузгача?» Улар Эгамизнинг Сандиғини Довуд қалъасига олиб киришаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У Эгамизнинг олдида сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрди–ю, ўз кўнглида уни паст кўрди. Майли, хотиним бошқаларнинг буғдойини янчсин, Бегона эркаклар унинг олдига кирсин. Қўллари чарчаганларга далда бергин, Тиззалари букилганларга мадад бергин. Қани, тегирмон тошини ол, дон янчгин. Ёпинчиғингни еч, этагингни йиғиштир, Болдирингни оч, дарёлардан кечиб ўт. Ўша куни жасурларнинг энг довюраги ҳам Қурол–аслаҳаларини ташлаб қочади.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода