Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
— Мен, қулингиз, ҳозир саксон ёшдаман. Бундан бу ёғига нима ёқади, нима ёқмайди — ажрата билмасам, еб–ичганимнинг таъмини сеза олмасам. Яна эркак–аёл қўшиқчиларнинг овозини фарқлай олмасам. Шундай экан, нимага шоҳ ҳазратларига яна юк бўлайин? Мен, қулингиз, Иордан дарёсини шоҳ билан бирга кечиб, сизга бир оз ҳамроҳ бўламан, холос. Шоҳ нима учун менга шу қадар илтифот қилиши керак? Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан. Эй Эгам, тунда ҳам Сени эслайман, Сенинг қонунларингга риоя этаман. Узоқ йиллар яшайдиганлар ҳам ҳар бир яшаган кунларидан завқ олсин, ҳали кўп қоронғилик кунлари бўлишини эсда тутсин. Ҳамма келадиган нарсалар елдай ўтиб кетади. Эй йигит, ёшлигингда роҳатлан, юрагинг сени завқлантирсин. Кўнглинг орзу қилган, кўзларинг хоҳлаган ишни қилгин, лекин билиб қўй, ҳар бир қилган ишинг учун Худо сени ҳукм қилади.
Выбор основного перевода