Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ваҳийни фақат мен кўрдим. Ёнимдагилар ваҳийни кўрмаган бўлсалар ҳам, ваҳимага тушдилар. Улар тумтарақай бўлиб ҳар ёққа яшириниб олдилар. Менинг ёнимдагилар нурни кўрардилар–у, аммо мен билан гаплашаётганнинг овозини эшитмасдилар. Жаноби олийлари! Мен куппа–кундузи йўлда кетаётганимда, бирдан осмонда қуёшдан ҳам ёруғ нурни кўрдим. Нур шерикларим билан менинг ён–атрофимни ёритиб юборди. Ҳаммамиз ерга йиқилдик. Шунда орамий тилида менга гапираётган бир овозни эшитдим: — Шоул! Шоул! Нимага Мени қувғин қиляпсан? Ҳўкиз ўз эгасининг таёғини тепиб, ўзига зарар келтиргандай, сен ҳам Менга қарши чиқиб, ўзингга зарар келтиряпсан.
Выбор основного перевода