Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эрталаб бир неча яҳудийлар йиғилиб, фитна қўзғадилар. Улар: “Павлусни ўлдирмагунимизча еб–ичмаймиз”, дея қасам ичдилар. Қасам ичганлар қирқ кишидан ортиқ эди. Шундан кейин улар бош руҳонийлар билан йўлбошчиларнинг олдига бориб айтдилар: — Биз, Павлусни ўлдирмагунимизча, еб–ичмаймиз, деб қатъий қасам ичдик. Энди сизлар ва Олий кенгаш аъзолари мингбошига: “Павлусни бизнинг ҳузуримизга олиб кел, у тўғрида маълумотларни яхшироқ текшириб кўрмоқчимиз”, деб буюринглар. Павлус ҳузурингизга етиб келмасдан олдин уни ўлдирамиз. Павлуснинг жияни, яъни синглисининг ўғли бу фитна ҳақида эшитиб қолди. У қалъага бориб, Павлусга бу тўғрида айтиб берди. Павлус Рим юзбошиларидан биттасини чақирди–да, шундай деди: — Манави йигитни мингбошининг олдига олиб бор. У мингбошига бир нарса тўғрисида хабар бермоқчи. Юзбоши йигитни мингбошининг олдига олиб бориб, деди: — Маҳбус Павлус мени чақириб, манави йигитни сизнинг олдингизга олиб келишимни илтимос қилди. Унинг сизга айтадиган гапи бор экан. Мингбоши йигитни қўлидан ушлаб бир четга олиб ўтди–да, сўради: — Менга нима тўғрисида хабар бермоқчисан? У шундай жавоб берди: — Яҳудийлар сиздан: “Эртага Павлусни Олий кенгашга олиб келинг”, деб илтимос қилишга келишиб олишди, гўё Олий кенгаш Павлус тўғрисидаги маълумотларни аниқроқ қилиб текширишар эмиш. Аммо уларга қулоқ солманг! Қирқтадан кўпроқ одам яшириниб, Павлусни кутиб ётибди. Улар, Павлусни ўлдирмагунимизча, еб–ичмаймиз, деб қасамёд қилганлар. Улар ҳозир тайёр бўлиб, сизнинг қарорингизни кутяптилар. Мингбоши йигитга: — Менга берган хабарингни биронтасига айта кўрма! — деди. Сўнг унга рухсат берди. Мингбоши юзбошилардан иккитасини ёнига чақириб, деди: — Оқшом соат тўққизда Қайсарияга кетиш учун икки юзта пиёда аскарни, етмишта отлиқ аскарни, икки юзта найзабардорларни тайёр қилиб қўйинглар. Павлусни ҳам отга миндириб олинглар. Уни ҳоким Феликс олдига эсон–омон олиб боринглар. Мингбоши қуйидаги мазмунда мактуб ёзди: “Клавдиюс Лисиясдан ҳоким Феликс жаноби олийларига саломлар! Яҳудийлар бу одамни ушлаб, ўлдирмоқчи бўлдилар. У Рим фуқароси эканини билганимдан кейин, мен аскарларим билан бирга бориб, уни қутқариб қолдим. Унинг қандай айби бор эканлигини билмоқчи бўлиб, уни яҳудийларнинг Олий кенгашига олиб келдим. Мен шуни билдимки, у яҳудийларнинг қонунига оид масалаларда айбланган экан. Аммо ўлимга ёки зиндонга ташланишга лойиқ бирон иш қилмаган. “Павлусни Қуддусга чақиртирсангиз”, деб илтимос қилдилар. Аслида улар йўлда Павлусга суиқасд қилишни режалаштирган эдилар.
Выбор основного перевода