Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо баъзилари ўжарлик қилиб, умуман ишонмадилар ва ҳамманинг олдида Исонинг йўли тўғрисида ёмон гапларни айтдилар. Павлус ёнига имонлиларни олиб, уларнинг ҳузуридан кетди. Ҳар куни у Тиранус деган одамнинг маъруза залида мунозара ўтказадиган бўлди. Аммо шуни тан олишим керакки, улар Исонинг йўлини сохта эътиқод деб айтишади. Мен эса Исонинг йўли орқали ота–боболаримизнинг Худосига сажда қиламан. Тавротга мос келган ва Пайғамбарлар битикларида ёзилган ҳар бир сўзга мен ишонаман. Биз Исо Масиҳдан эшитиб, сизларга етказаётган Хушхабаримиз шундан иборат: Худо — нур, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ. Мен ривожланмай қолган бир ҳомиладай бўлсам–да, ниҳоят менга ҳам кўринди. Худо дунёни яратганда Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди. Энди У Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўз улуғворлигини бизга кўрсатди.
Выбор основного перевода