Яҳудийлар пайғамбарларни ва Раббимиз Исони ўлдиришган. Бизни ҳам қувғин қилишди. Ғайрияҳудийларга нажот Хушхабарини етказишимизга ҳам тўсқинлик қиляптилар. Улар Худони мамнун қилмаяптилар, барча инсонларга қарши чиқяптилар. Мана шу ишлари орқали яҳудийларнинг гуноҳлари авжига чиқди. Ва ниҳоят, Худонинг ғазаби уларнинг бошига тушди.