Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди. Бу одамга ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси шифо берди. Шу орқали Худо Ўзининг Қули Исони улуғлади. Аммо сизлар Исони тутиб бердингизлар. Пилат Уни озод этишга қарор қилганда ҳам, сизлар Уни Пилатнинг ҳузурида рад этдингизлар. Дамашқдаги синагогаларга хат ёзиб беришини сўради. У ерда эркак бўладими ёки аёлми — Исонинг йўлидан юрувчиларни топиб олса, уларни боғлаб Қуддусга олиб келишга ижозат сўраган эди. Биз, аслида, бу одамни вабо сингари хавфли деб биламиз. У дунёдаги ҳамма яҳудийлар орасида исён бошлади. У насронийлар мазҳабининг раҳнамосидир. Аммо шу кунгача Худо менга мадад берди. Мен ҳаммага — каттаю кичикка бирдай гувоҳлик бериб келдим. Мен уларга фақат пайғамбарларнинг ва Мусонинг айтганларини гапирган эдим. Улар Павлус билан бир кунни келишиб олдилар. Ўша куни улар Павлус турган жойга бир талай одамни бошлаб келдилар. Павлус эрталабдан кечгача уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида тушунтирди. Шунингдек, Мусонинг Таврот китобидан ва Пайғамбарлар битикларидан Исо тўғрисида ишончли далиллар келтирди.
Выбор основного перевода