Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Носира шаҳридан? У ердан бирон яхшилик чиқармиди?! — деди Натанил унга. — Юр, кўрасан! — деди унга Филип. Уларни Рим амалдорлари ҳузурига олиб келиб: — Бу одамлар шаҳримизни алғов–далғов қиляптилар! — дедилар. — Улар яҳудийлардир, Аммо уларни топа олишмади. Сўнгра Ясон билан бир неча имонлиларни шаҳар амалдорлари ҳузурига судраб келдилар ва шундай дея шовқин солдилар: “Анави одамлар бутун дунёни остин–устин қилиб, бизнинг шаҳримизга ҳам келибдилар. — Эй Исроил халқи! Ёрдам беринглар! — деб шовқин солди улар. — Манави одам ҳамма жойда бизнинг халқимизга, қонунимизга, Маъбадга қарши таълим бериб юради. Бунинг устига, у ғайрияҳудийларни Маъбадга олиб келиб, бу муқаддас жойни булғади! Аммо шуни тан олишим керакки, улар Исонинг йўлини сохта эътиқод деб айтишади. Мен эса Исонинг йўли орқали ота–боболаримизнинг Худосига сажда қиламан. Тавротга мос келган ва Пайғамбарлар битикларида ёзилган ҳар бир сўзга мен ишонаман. Бизни ғийбат қилсалар, яхшилик билан жавоб берамиз. Ҳозиргача биз дунёнинг супуриндиси, ҳамманинг ахлатидай бўлиб юрибмиз.
Выбор основного перевода