Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо мен биламан, Менинг Халоскорим ҳаётдир, Вақти келиб, У мени ҳимоя қилади. Павлус билдики, бу ердагиларнинг баъзилари саддуқийлар, бошқалари фарзийлар экан. У Олий кенгашга қараб даъват қилди: — Биродарлар! Мен фарзийман, фарзийнинг ўғлиман. Ўликлар тирилади, деб умид қилганим учун мени ҳукм қиляптилар. Аммо Масиҳ сизнинг қалбингизда макон қилган. Тўғри, гуноҳ туфайли танангиз ўлимга маҳкум қилинган, лекин энди Худонинг Руҳи сизлар учун ҳаёт манбаидир, чунки сизлар оқлангансиз. Исони ўликдан тирилтирган Худонинг Руҳи қалбингизда яшаяпти. Исо Масиҳни ўликдан тирилтирган Худо юрагингизда яшаётган Ўз Руҳи орқали сизларнинг фоний танангизни ҳам ўликдан тирилтиради. Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгарамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз ҳам ўзгарамиз.
Выбор основного перевода