Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин ҳаворийлар ва оқсоқоллар бутун имонлилар жамоати билан шундай қарорга келдилар: “Гуруҳимиздан бир неча одамни танлаб олиб, уларни Павлус ва Барнабо билан бирга Антиохияга юборамиз.” Улар иккита одамни — Барсабо деган Яҳудони ва Силасни танлаб олдилар. Яҳудо ва Силас жамоатнинг йўлбошчилари эдилар. Шу боис биз Яҳудо билан Силасни юборяпмиз. Ушбу ёзаётганларимизни улар сизларга оғзаки ҳам тасдиқлаб берадилар. Яҳудо билан Силас пайғамбар эдилар. Улар имонлиларга далда бердилар, уларга кўп гаплар айтиб, имонда мустаҳкамладилар. Павлус эса Силасни танлади. Имонлилар уларни Раббимиз Исонинг паноҳига топширганларидан кейин, улар йўлга чиқдилар.
Выбор основного перевода