Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку! Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди. Сўнгра Исо, Муқаддас битикларни тушуниб етсинлар деб, уларнинг онгини очди ва уларга деди: — Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни ўликдан тирилиши керак, деб ёзилган. Аполлос, Муқаддас битиклар асосида Исонинг Масиҳ эканини исбот этиб, қатъият билан яҳудийларнинг ноҳақлигини очиқчасига фош қиларди. Эй бефаҳм Галатияликлар! Ким сизларни сеҳрлаб қўйди? Ахир, Исо Масиҳнинг хочга михлангани кўз ўнгингизда аниқ тасвир этилмаганмиди?!
Выбор основного перевода