Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У оламни адолат билан бошқаради, Халқларни одилона ҳукм қилади. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар. Сизга чинини айтаман: қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг ҳолидан ҳам баттар бўлади. Ҳа, Худо режа қилгандай, Инсон Ўғли жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Бундан ташқари, самовий Ота инсонларни ҳукм қилиш ҳокимиятини Ўғлига берди, чунки У Инсон Ўғлидир. У бизга: “Халқларга ваъз қилиб, гувоҳлик беринглар. Ўликлар ва тирикларни ҳукм қилиш учун Худо Мени тайинлаганини уларга айтинглар”, — деб буюрди. Аммо Раббимиз Исога ишонмаганлар қандай қилиб Унга илтижо қиладилар?! У ҳақда эшитмаган бўлсалар, қандай қилиб Унга ишонадилар?! Ҳеч ким уларга Хушхабарни эълон қилмаса, қандай қилиб эшитадилар?! Уни кўришим биланоқ, оёқлари остига ўликдай йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: “Қўрқма! Мен Биринчи ва Охиргиман. Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг калитлари Мендадир.
Выбор основного перевода