Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, Эркагу аёл қилиб яратди уларни. Хўш, Худони кимга ўхшатасиз?! Унга қандай қиёфани бераркансиз?! Ҳунарманд ясаган бутнинг қиёфасиними?! Ахир, уста бутни олтин билан қоплаган. Унга кумуш занжирлар ясаб берган. Ундай қилишга қурби етмаган эса Чиримайдиган ёғоч топади. Моҳир устани ёллаб, Йиқилиб тушмайдиган бут ясаттиради. Сизлар фақат Эфесдагина эмас, балки бутун Асия вилоятида Павлус деган одамнинг қилаётганларини кўриб эшитяпсизлар. Павлуснинг айтиши бўйича, қўлда ясалган худолар асло худолар эмасмиш. У кўпчиликни шунга ишонтириб, йўлдан уряпти. Эсингиздами, сизлар Худосиз бўлган пайтларингизда йўлдан озиб, соқов бутларга сажда қилар эдингиз.
Выбор основного перевода