Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо яҳудийлар шаҳарнинг юқори мартабали, Худодан қўрқадиган аёлларини ва эътиборли эркакларини қайраб, Павлус билан Барнабони таъқиб қилиб, уларни юртдан қувиб чиқаришга ундадилар. Аммо имонга келмаган яҳудийлар ғайрияҳудийларни қайраб, уларни имонлиларга қарши қўзғатдилар. Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга. Энди эса атрофдагилар сизларни кўриб, ҳайрон бўляптилар. Уларнинг ярамас қилмишларига қўшилмаганингиз учун сизларни ҳақорат қиляптилар. Ўша бетавфиқлар эса Худонинг қонунини тушунмайдилар, тушунмаганлари учун ҳам ўша қонунни менсимайдилар. Улар ўзларини онгсиз ҳайвонлардай тутиб, эҳтиросларга берилиб яшашдан бошқа ҳеч нарсани билмайдилар. Бунинг натижасида ҳалокатга йўлиқадилар. Худо Ўз Қули Исони зоҳир қилгандан кейин, Уни биринчи бўлиб сизларнинг орангизга юборди. Чунки У ҳар бирингизни ёмон йўлдан қайтариб, сизларга барака бермоқчи.” Эй биродарларим, Иброҳим авлодлари! Эй Худодан қўрқадиган бошқа халқлар! Нажот ҳақидаги бу хабар бизга берилган. Сизларга шу маълум бўлсинки, Худонинг нажоти ғайрияҳудийларга юборилган. Улар қулоқ соладилар.” Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ!
Выбор основного перевода