Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар бу одамларни ҳаворийларнинг олдига турғизиб қўйдилар. Ҳаворийлар уларга қўлларини қўйиб, ибодат қилдилар. Улар ҳар бир имонлилар жамоатига оқсоқоллар тайин қилдилар. Сўнг ибодат қилиб ва рўза тутиб, оқсоқолларни ўзлари ишонган Раббимиз Исонинг паноҳига топширдилар. Сўнг кемада Антиохияга қайтиб келдилар. Бу шаҳардаги жамоат уларни мана шу қилган ишлари учун Худонинг марҳаматига топширган эди. Ўзингга берилган инъомга эътиборли бўл, уни ишга сол. Ахир, сен бу инъомингни айтилган башоратлар ва оқсоқоллар устингга қўл қўйиб қилган дуолари натижасида олгансан. Бирор одамни жамоат оқсоқоли вазифасига тайинлашга шошилма, тағин бировнинг гуноҳларига шерик бўлиб қолма. Ўзингни пок сақла.
Выбор основного перевода