Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша кунларда Яҳё чўмдирувчи Яҳудия чўлида ваъз қила бошлади. У одамларга: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” деб айтарди. Унинг олдига Қуддус шаҳри ва Яҳудия ўлкасининг қолган ҳамма жойларидан ҳамда Иордан дарёси атрофларидан одамлар келарди. Дарвоқе, Яҳё чўмдирувчи чўлда одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қила бошлади. Қуддус аҳолиси ва Яҳудия ўлкасининг қолган ҳамма жойларидан келган одамлар Яҳёнинг олдига боришарди. Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё уларни Иордан дарёсида чўмдирар эди. У Иордан дарёси атрофидаги ерларни кезиб, одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди.
Выбор основного перевода