Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирарди. Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги бир зотни кўрдим. У Азалий Нуронийнинг олдига келди. Мен тўртинчи махлуқ ҳақида кўпроқ маълумот олишни хоҳлар эдим, чунки у бошқа махлуқлардан ажралиб турар эди. Темир тишлари ва бронза чангаллари бўлган бу бадбашара махлуқ қурбонларини ғажиб тилка–пора қилар, қолдиқларини босиб эзарди. Сўнг одам қиёфасидаги бошқа бирови лабларимга қўл теккизди. Мен оғзимни жуфтлаб, олдимда турганга дедим: — Ҳазратим, бу ваҳий юрак–бағримни эзиб юборди, мадорим қуриди. У яна бир бор менга қўлини теккизиб, менга куч ато этди. Пайғамбарлар изланиб, бу нажотни чуқур ўрганганлар. Сизларга бериладиган Худонинг инояти ҳақида каромат қилганлар. Уларнинг қалбларида Масиҳнинг Руҳи бор эди. Бу Руҳ уларга Масиҳнинг чекадиган азоб–уқубатлари ва азоблар кетидан келадиган улуғворлиги ҳақида олдиндан маълум қилган эди. Бу воқеалар қачон ва қай тарзда юз беришини пайғамбарлар билмоқчи бўлар эдилар. Чироқпоялар орасида инсон қиёфасидаги бир Зот турган эди. Унинг устида узун, тўпиғигача тушган ридо, кўксига олтин тасма боғланган эди.
Выбор основного перевода