Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
“Ҳеч қайсиси, — деб жавоб берди у киши, — мен Эгамиз лашкарининг лашкарбошисиман. Мана, келдим.” Ёшуа мук тушиб, унга таъзим қилди. “Қулингизга нима буюрасиз, ҳазратим?” — деб сўради Ёшуа. Ҳар куни эрталаб нуқсонсиз бир ёшли қўзини Мен, Эгангизга қурбонлик қилиб, куйдиринглар. Бу билан бирга, ҳар куни эрталаб дон назрини келтиринглар. Дон назри олти коса сифатли ундан ва ун билан аралаштириладиган уч коса зайтун мойидан иборат бўлсин. Кундалик қурбонлик ва назрларга оид бу қоидага доимий равишда риоя қилинглар. Унинг лашкари Худо халқининг қалъаси бўлмиш Маъбадга бостириб кириб, табаррук жойни ҳаром қилади. Улар кундалик қурбонликларни тўхтатиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарсани ўрнатишади. Сурия шоҳи хоҳлаганини қилади. Ўзини юксалтириб, худолардан устун қўяди. Энг буюк Худога қарши гапириб, куфр кетади. Худо белгилаб қўйган ғазаб даври тугагунига қадар муваффақият қозонади. Бироқ Худо Ўз режасини албатта амалга оширади. Сурия шоҳи ота–боболари сиғинган худоларни ҳамда аёллар яхши кўрадиган худони писанд қилмайди. Ўзини юксалтириб, биронта худони назарига илмайди. Кундалик қурбонликлар тўхтатилиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарса ўрнатилган пайтдан бошлаб 1290 кун ўтади.
Выбор основного перевода