Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мен тўшагимда ётиб, келган ваҳийни томоша қилаётганимда, осмондан кузатувчи бир фаришта тушиб келди. Тушингизда сиз, эй ҳазрати олийлари, осмондан тушиб келаётган кузатувчи фариштани ҳам кўрдингиз. Фаришта: «Дарахтни йиқитиб, йўқ қилинглар», деб буйруқ берди. «Аммо тўнка ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Етти йил давомида у осмондан тушган шудрингга чўмилиб, ёввойи ҳайвонлар билан бирга яшасин.» исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади. Шуни билиб қўйгинки, Қуддусни тиклаш учун амр берилганидан то Худо мой суртиб танлаган йўлбошчи келгунига қадар, етти карра етти йил ўтади. Олтмиш икки карра етти йил мобайнида Қуддус шаҳри, унинг йўллари ва мудофаа иншоотлари тикланади, аммо булар машаққатли дамларда содир бўлади. Олтмиш икки карра етти йил ўтгач, Худо танлаган йўлбошчи ўлдирилади. У эришган ҳамма нарса барбод бўлади. Қўшин тортиб келган ажнабий бир ҳукмдор шаҳарга кучли селдай ёпирилиб, шаҳарни ҳамда Маъбадни вайрон қилади. Худонинг қарорига мувофиқ, урушу вайронагарчиликлар ўша даврнинг охиригача давом этади. Ўша ҳукмдор кўп халқлар билан бир карра етти йилга кучли бир битим тузади. Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйиб, Маъбадда макруҳ бир нарса ўрнатади. Бу нарса кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўлади. Бу аҳвол Худо белгилаган кунгача давом этади. Ўша куни шаҳар билан Маъбадни вайрон қилган ҳукмдорнинг куни битади.»” Унинг лашкари Худо халқининг қалъаси бўлмиш Маъбадга бостириб кириб, табаррук жойни ҳаром қилади. Улар кундалик қурбонликларни тўхтатиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарсани ўрнатишади. Уларнинг бири оқимнинг юқори қисмида турган зиғир либосли фариштадан: — Бундай қийинчиликлар қачонгача давом этади? Охири борми ўзи? — деб сўради. Ўша одамнинг гапларини эшитдим–у, тушунмадим: — Эй ҳазратим, бунинг оқибати нима бўлади? — деб сўрадим.
Выбор основного перевода