Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: Сандиқ, хонтахта, чироқпоя, қурбонгоҳлар, хизмат пайтида ишлатиладиган Муқаддас чодир буюмлари ва ички пардаси. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Қоҳот уруғи зиммасида эди. Йўлга чиққанингизда, Ҳорун ва унинг ўғиллари Чодирга кириб, Аҳд сандиғини тўсиб турадиган ички пардани ечишсин. Ўша парда билан Сандиқни ёпишсин. Сўнг унинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ ташлашсин. Ёпинчиқ устидан эса сидирға кўк чойшаб ташлашсин. Сўнг ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Кейин муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахтага кўк чойшаб тўшашсин. Хонтахтага лаган, пиёла, шароб назр қилиш учун коса ва кўзалар қўйишсин. Хонтахта устида муқаддас нонлар доимо турсин. Бу нарсаларнинг устидан қирмизи чойшаб ташлашсин. Кейин юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Сўнг кўк чойшаб билан чироқпояни, унинг мойчироқларини, қисқичларини, патнисларини ва зайтун мойи солинган ҳамма идишларини ёпиб қўйишсин. Сўнг буларнинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин. Олтин қурбонгоҳ устига кўк чойшаб ташлаб, унинг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпишсин ва ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Кейин Муқаддас хонада ишлатиладиган буюмларни олиб, кўк чойшаб устига қўйишсин. Сўнг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин. Бронза қурбонгоҳни кулдан тозалаб, уни сафсар рангдаги чойшаб билан ёпишсин. Сўнг қурбонгоҳда ишлатилган ҳамма буюмларни — оловкурак, санчқи, курак, тоғорачаларни қурбонгоҳ устига қўйишсин. Юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан қурбонгоҳни ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради. Эгамизнинг Сандиғини олиб бораётганлар олти қадам юришганда, Довуд бир буқа билан бир бўрдоқи бузоқни қурбонлик қилди. Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ, Худонинг Сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар.
Выбор основного перевода