Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қопқоқни Сандиқнинг устига қўй. Мен сенга берадиган иккита тош лавҳани Сандиққа сол. Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Мусо чодирга кириб, Эгамиз Мусо билан гаплашганда, устун шаклидаги булут пастга тушиб, чодирнинг кираверишида турарди. Бутун халқ буни кўрганда, ўз чодирлари кираверишида мук тушиб таъзим қиларди. Бирортаси дўсти билан гаплашгандай, Эгамиз ҳам Мусо билан юзма–юз гаплашарди. Кейин Мусо қароргоҳга қайтиб келар, унинг ёш ёрдамчиси Нун ўғли Ёшуа эса чодирни тарк этмасди. Мен у билан жумбоқли башоратлар орқали эмас, балки юзма–юз, очиқ–ойдин гаплашаман. Мусо Мен, Эгангизнинг шарпасини кўради. Наҳотки сизлар Менинг қулим Мусога қарши гапиришдан қўрқмадингизлар?!
Выбор основного перевода