Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Агар тандирда ёпилган нонни дон назри сифатида келтирмоқчи бўлсангиз, зайтун мойига қорилган нонларни ёки юзига зайтун мойи суртилган чалпакларни назр қилинг. Уларни сифатли ундан ёпиб, хамиртуруш қўшманг. Агар товада пиширилган нонни назр қилмоқчи бўлсангиз, нонингиз зайтун мойига қорилган сифатли ундан ёпилган бўлсин. Унга хамиртуруш қўшманг. Нонни синдириб, устига зайтун мойидан қуйинг. Бу дон назридир. Агар назрингиз қозонда тайёрланган бўлса, у сифатли ундан тайёрланган бўлиб, зайтун мойида қовурилган бўлиши керак. Ҳар бир ортиқча одам эвазига беш бўлакдан кумуш ол. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги икки ярим мисқол бўлсин. Бу қурбонликларга қўшиб, Эгамизга атаб, албатта дон ва шароб назрларини келтиришингиз керак. Қўзи ёки улоқчани қурбонлик қилганингизда, дон назрини — икки коса зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни ҳамда икки коса шаробни назр қилинглар.
Выбор основного перевода