Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо Иордан дарёсининг шарқ томонида учта шаҳарни ажратди. Агар кимдир биронта одамни бехосдан, адоват қилмай ўлдирган бўлса, ўша шаҳарлардан бирига қочиб бориб, жонини қутқариши мумкин. Бу шаҳарлар қуйидагилар эди: Рубен қабиласи учун ясси тепаликдаги Базер шаҳри, Гад қабиласи учун Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласи учун Башандаги Гўлон шаҳри. — Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай, паноҳ шаҳарларни тайинланглар. Мабодо, бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, қочиб ўша шаҳарлардан бирига борсин. Қотил ўша шаҳарларнинг бирида паноҳ топиб, марҳумнинг қасос олмоқчи бўлган қариндошларидан омон қолади. Иордан дарёсининг ғарб томонида Исроил халқи паноҳ шаҳарлар қилиб қуйидаги шаҳарларни тайинлади: Нафтали қабиласига тегишли қирларда жойлашган Жалиладаги Кедеш шаҳри, Эфрайим қабиласига тегишли қирлардаги Шакам шаҳри, Яҳудо қабиласига тегишли қирлардаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри. Иордан дарёсининг шарқида, Ерихо шаҳрининг қарши томонида эса Исроил халқи қуйидаги шаҳарларни паноҳ шаҳарлар қилиб ажратди: ясси тепалик саҳросида жойлашган, Рубен қабиласига тегишли бўлган Базер шаҳри, Гад қабиласига тегишли Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласига тегишли Башандаги Гўлон шаҳри. Мана шу шаҳарлар Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган бегоналар учун ажратилди. Агар бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, ўша паноҳ шаҳарлардан бирига қочиб боради. Шундай қилиб, жамоа адолатли ҳукм чиқармагунча, одам ўлдирган киши паноҳ шаҳарда хавф–хатарсиз бўлиб, уни қувиб келган қасоскор қўлида ҳалок бўлмайди. Исроил халқи Эгамизнинг ўша амри бўйича, ўзларининг ерларидан Леви қабиласига баъзи шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги яйловларни берди. Қуръа биринчи бўлиб, Леви қабиласининг Қоҳот уруғига тушди. Қоҳот уруғидан бўлган Ҳорун наслига Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилаларига қарашли ўн учта шаҳар берилди. Яна қуръа бўйича Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан, Эфрайим ва Дан қабилалари ҳудудидан ўнта шаҳар берилди. Қуръа ташланиб, Гершон уруғидан бўлганларга Иордан дарёсининг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли Башандаги ҳудуддан, Иссахор, Ошер ва Нафтали қабилалари ҳудудидан ўн учта шаҳар берилди. Қуръа бўйича Марори уруғига Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудидан ўн иккита шаҳар берилди. Исроил халқи Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, қуръа ташлаб мана шу шаҳарларни ва уларнинг яйловларини Леви қабиласига берди. Қуйида айтиб ўтилган, Яҳудо ва Шимўн қабилалари ҳудудларидаги шаҳарларни Исроил халқи қуръа бўйича, биринчи бўлиб Ҳоруннинг насли бўлган Қоҳот уруғига берди. Қуйида айтиб ўтилган, Яҳудо ва Шимўн қабилалари ҳудудларидаги шаҳарларни Исроил халқи қуръа бўйича, биринчи бўлиб Ҳоруннинг насли бўлган Қоҳот уруғига берди. Уларга Яҳудо қирларидаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар берилди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Аммо Хират–Арба ёнидаги далалар ва атрофидаги қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб берилган эди. Паноҳ шаҳарларидан бири бўлган Хеврондан ташқари руҳоний Ҳорун наслига яна қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Либна, Ятир, Эштамўва, Хўлун, Давир, Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш — ҳаммаси бўлиб Яҳудо ва Шимўн қабилаларининг ҳудудларидаги мана шу тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар. Бенямин қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Гивон, Гебо, Онотўт, Элмўн. Мана шу ўн учта шаҳар Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга берилди. Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди: Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер, Хивзайим, Байт–Хўрон. Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон, Ойжавлон, Гат–Риммон. Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан қуйидаги иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар руҳонийларга берилди: Танах, Билом. Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди. Иорданнинг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан Леви қабиласининг Гершон уруғига қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Бештара шаҳри ва Башандаги паноҳ шаҳар Гўлон. Иссахор қабиласининг ҳудудидан уларга яна қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Хишион, Доварат, Ярмут ва Эн–Ханним. Ошер қабиласининг ҳудудидаги қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Гершон уруғига берилди: Мишол, Абдўн, Халкат ва Рехоб. Улар яна Нафтали қабиласи ҳудудидан қуйидаги учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловларни ҳам олдилар: Хаммутдўр, Картан ва Жалиладаги паноҳ шаҳар Кедеш. Гершон уруғига мана шу ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди. Леви қабиласининг қолганларига, яъни Марори уруғига Забулун қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Ёхнаём, Картах, Димна, Наҳалил. Рубен қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Марори уруғига берилди: Базер, Яхаз, Кадамўт, Мифат. Гад қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва ўша шаҳарларнинг атрофидаги яйловлар уларга берилди: Гиладдаги паноҳ шаҳар Рамўт, Моханайим, Хашбон, Язир. Леви қабиласининг Марори уруғига мана шу ўн иккита шаҳар берилди.
Выбор основного перевода