Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левиларнинг шаҳарларига келсак, левилар ўз шаҳарларидаги уйларини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига доимо эга бўлишсин. Борди–ю, леви бундай шаҳардаги сотилган уйини қайтариб сотиб олмаса, бу уй унга Қутлуғ йил қайтариб берилсин. Зотан, левиларга қарашли шаҳарлардаги уйлари левиларнинг Исроил халқи орасидаги мулкидир. Лекин уларнинг шаҳарлари атрофидаги ерлар зинҳор сотилмасин, чунки бу ерлар левиларнинг абадий мулкидир. Иорданнинг шарқида эса Мусо икки қабилага ва битта қабиланинг ярмига улуш бериб бўлганди. Юсуфнинг иккала ўғли — Манаше ва Эфрайимдан икки қабила келиб чиққан эди. Аммо Исроил қабилалари орасида Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади. Уларга фақат ўзлари яшаши учун шаҳарлар ва қўй–молларини боқиш учун шаҳарлар атрофидаги яйловлар берилди. Иорданнинг шарқида эса Мусо икки қабилага ва битта қабиланинг ярмига улуш бериб бўлганди. Юсуфнинг иккала ўғли — Манаше ва Эфрайимдан икки қабила келиб чиққан эди. Аммо Исроил қабилалари орасида Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади. Уларга фақат ўзлари яшаши учун шаҳарлар ва қўй–молларини боқиш учун шаҳарлар атрофидаги яйловлар берилди. Исроил халқи ҳали ҳам Канъон юртидаги Шилў шаҳрида эди. Леви қабиласидан келганлар шундай дейишди: “Леви қабиласига яшаш учун шаҳарлар, қўй–молларини боқиш учун эса шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни бер, деб Эгамиз Мусога амр қилган эди.”
Выбор основного перевода