Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
ёхуд адоватдан унга мушт тушириб ўлдирса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. У қотилдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни учратганда ўлдирсин. ё кўрмай туриб устига тош тушириб юборса ва ўша одам ўлса, жамоа қасоскор билан одам ўлдирган кишининг орасидаги можарони ҳал қилсин. Чунки одам ўлдирганнинг ва марҳумнинг орасида ҳеч қандай адоват бўлмаган эди. ва қасоскор уни паноҳ шаҳардан ташқарида тутиб олиб ўлдирса, қасоскор қотилликда айбланмайди. Акс ҳолда, қасоскор қотилнинг орқасидан қувиши мумкин, йўл узоқ бўлганидан унга етиб олиб, ўлдириши мумкин. Лекин у ўлимга лойиқ эмас, чунки марҳумга олдиндан унинг адовати йўқ эди. қотилнинг она шаҳридаги оқсоқоллар қотил орқасидан одам юбориб, уни олдириб келсин. Қотилни қасоскорнинг қўлига топширсин. Қотил ўлдирилиши керак.
Выбор основного перевода