Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бирортаси бошқасини уриб ўлдириб қўйса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. Борди–ю, бирортаси бошқа бир одамни ҳийла билан қасддан ўлдирса, жонини сақлаш учун Менга аталган қурбонгоҳга қочиб борса, уни қурбонгоҳдан олиб чиқиб ўлимга ҳукм қилиш лозим. Одамнинг жонига қасд қилган ҳар қандай одам ўлдирилсин. Лекин бирорта одам бошқасини адоват билан пойлаб туриб, ҳужум қилиб ўлдирса, сўнг ўша шаҳарларнинг бирортасига қочиб борса, қотилнинг она шаҳридаги оқсоқоллар қотил орқасидан одам юбориб, уни олдириб келсин. Қотилни қасоскорнинг қўлига топширсин. Қотил ўлдирилиши керак.
Выбор основного перевода