Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқубнинг умри охирлаб қолди. У ўғли Юсуфни чақириб шундай деди: — Агар мендан рози бўлсанг, қўлингни соним остига қўйиб, “Сизнинг васиятингизни бажараман”, деб қасам ич. Охирги васиятим шуки, мени Мисрда дафн қилмагин. Бу оламдан ўтганимдан кейин, жасадимни Мисрдан олиб кетиб, ота–боболаримнинг хилхонасига дафн қил. Юсуф, айтганингиздай қиламан, деб ваъда берди. Ёқуб: “Менинг олдимда қасам ич”, деб талаб қилди. Юсуф қасам ичди. Ёқуб ўз тўшаги устида сажда қилди. Уни атторлар тайёрлаган турли–туман зираворлар билан тўла тобутга ётқиздилар. У Довуднинг қалъасида, ўзи учун қояда ўйдирган қабрга дафн қилинди. Унинг шарафига катта гулхан ёқдилар. «Бу ерда нима ишинг бор?! Бу ерда сенинг киминг борки, ўзингга қабр қазибсан?! Юксакда ўзингга қабр қазибсан, қояда ўзингга маскан қилибсан?! ва ўзи учун қояга ўйдирган янги қабрга қўйди. Юсуф катта тошни юмалатиб келиб, қабрнинг оғзини ёпди ва ўзи кетди.
Выбор основного перевода