Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен кўриб турган ҳамма ерни сенга ва сенинг наслингга абадий мулк қилиб бераман. Қани, отлан, юртни айланиб чиқ. Мен бу юртни сенга мулк қилиб бераман. Сўнгра Эгамиз унга деди: — Мен сенинг Эгангман, бу юртни сенга мулк қилиб бермоқчиман, шунинг учун сени Халдейдаги Ур шаҳридан олиб чиққанман. — Эй Эгам Раббий! Бу юртни мерос қилиб олишимга қандай ишонч ҳосил қиламан? — деб сўради Ибром. ўша ерда яшаб тур. Агар шундай қилсанг, Мен сен билан бирга бўламан, сенга барака бераман. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенга ва сенинг наслингга бераман. Отанг Иброҳимга берган ваъдамда тураман. Зинапоянинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман. Мен Иброҳимга ва Исҳоққа ваъда қилган юртни сенга бераман. Сендан кейин бу ерни наслингга бераман. Шундан кейин Ёқуб Юсуфга деди: — Менинг умрим охирлаб боряпти. Лекин Худо сизлар билан бирга бўлади, сизларни ота–боболарингизнинг ерига яна қайтариб олиб боради. Худо яна Мусога айтди: — Энди бор, халқим Исроилнинг оқсоқолларини тўплаб, уларга: “Ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз менга зоҳир бўлди”, деб айт. Уларга шу гапимни етказ: “Имонингиз комил бўлсин: Мисрликлар сизларга қандай зулм ўтказаётганини Мен кўриб, кузатиб турибман. Энди ваъда бериб айтаманки, сизларни Мисрда чекаётган азоб–уқубатларингиздан халос қиламан. Сизларни Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига, сут ва асал оқиб ётган юртга бошлаб олиб бораман.” Имони туфайли Юсуф Исроил халқининг Мисрдан чиқиб кетиши тўғрисида башорат қилди. У ўша пайтда ўлим тўшагида ётган бўлиб: “Менинг суякларимни ўзларингиз билан бу ердан олиб кетинглар”, деб васият қилганди.
Выбор основного перевода