Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб Роҳиладан қаттиқ ғазабланди. — Нима, мен Худоманми?! Сени бепушт қилиб яратган Худо–ку! Мени бу ерга сотганингиздан ғам чекманглар, ўзларингиздан хафа ҳам бўлманглар. Худо шундай қилди. Худо инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун сизлардан олдин мени бу ерга жўнатган экан. Уларнинг оёқлари чалишганда Мен Ўзим қасос ва ўч оламан. Уларнинг ҳалокат куни яқиндир, Уларнинг қисмати ҳал бўлади.” Исроил шоҳи мактубни ўқиб, ваҳимага тушиб, кийимларини йиртди: — Орам шоҳи мени ҳаёт бахш этадиган ва жон оладиган Худо деб ўйлаяптими?! Шифо беришим учун у менинг ҳузуримга одамини жўнатибди–я! Мана, билиб қўйинглар, Орам шоҳи мен билан уруш чиқариш учун баҳона излаяпти. Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Муқаддас битикларда Эгамиз шундай деб айтган–ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан.” Ахир, биз қуйидаги сўзларни айтган Худони яхши биламиз: “Мен қасос оламан, жазосини бераман. Мен Ўз халқимни ҳукм этаман.”
Выбор основного перевода