Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қолаверса, Ибромнинг чўпонлари билан Лутнинг чўпонлари ўртасида жанжал чиқиб қолди. Бу пайтда ўша юртда Канъон ва Париз халқлари яшардилар. Шунда Ибром Лутга деди: — Менинг чўпонларим билан сенинг чўпонларинг ўртасида жанжал бўлмаслиги керак. Ахир, биз яқин қариндошлармиз. Исҳоқ Ривқога уйланганда қирқ ёшда эди. Ривқо Батувалнинг қизи, Лобоннинг синглиси эди. Батувал Орамлик бўлиб, Паддон–Орамдан эди. Ёқубнинг хонадони тарихи қуйидагичадир: Юсуф ўн етти ёшга кирганда, кўпинча ўгай акалари — Билхах ва Зилпонинг ўғиллари билан бирга отасининг қўй–эчкиларини боққани борар эди. Юсуф акалари қилаётган баъзи ёмон ишлардан отасини хабардор қилиб турар эди. Бир куни Юсуфнинг акалари оталарининг қўй–эчкиларини боқиш учун Шакамга кетишди. Юсуфга алоҳида дастурхонда, ака–укаларига эса бошқа дастурхонда таомлар тортилди. Юсуфникидаги Мисрликлар эса алоҳида дастурхонда таом ейишди. Мисрликлар ибронийлар билан дастурхон атрофида бирга ўтириб овқат ейишдан ҳазар қилишар эди. Сиз Гўшен ерларига ўрнашар экансиз. Ўзингиз, болаларингиз, набираларингиз, қўй–эчкиларингиз, подаларингиз — ҳамма мол–мулкингиз билан бирга Юсуфга яқин жойда бўласиз. Отангни, бола–чақаларини олиб, Мисрга қайтиб келишсин. Мен уларга юртнинг энг яхши ерларини берай. Улар бу ерда тўкин–сочинликда яшайдилар. — Бундай қилсак, тўғри бўлмайди, — деб жавоб берди Мусо. — Эгамиз Худога ҳайвонларни қурбонлик қилсак, Мисрликлар буни жирканч деб ҳисоблайдилар. Мисрликлар қабиҳ деб ҳисоблаган ишни яна уларнинг кўзи олдида қилсак, бизни тошбўрон қилмайдиларми?!
Выбор основного перевода