Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леах ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У: “Эгам менинг бахтсизлигимни кўрди, энди эрим менга албатта кўнгил қўяди”, деб ўғлининг исмини Рубен қўйди. Леах ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. “Эрим менга кўнгилсизлигини Эгам эшитиб, яна бир ўғил берди”, деб ўғлининг исмини Шимўн қўйди. Леах яна ҳомиладор бўлди ва яна ўғил туғди. У: “Эримга учта ўғил туғиб бердим, энди у албатта менга боғланиб қолади”, деб ўғлининг исмини Леви қўйди. Леах яна ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. У: “Энди Эгамга ҳамду сано айтаман”, деб ўғлининг исмини Яҳудо қўйди. Шундан кейин у туғишдан қолди. Худо Леахнинг илтижоларига жавоб берди. У яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга бешинчи ўғлини туғиб берди. Леах: “Чўримни эримга олиб берганим учун Худойим мени мукофотлади”, деб ўғлининг исмини Иссахор қўйди. Сўнгра у яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга олтинчи ўғлини туғиб берди. Леах деди: “Худойим менга яхши ҳадя берди. Энди эрим мени ҳурмат қиладиган бўлади, чунки унга олтита ўғил туғиб бердим.” Шундай деб, ўғлининг исмини Забулун қўйди. Кейин Леах қиз туғиб, исмини Дина қўйди.
Выбор основного перевода