Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Яҳудо ўғлига Ғур деб исм қўйди. Лекин Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳлик қиларди. Охири, Эгамиз унинг жонини олди. Ўнан бу қилмиши билан Эгамизнинг олдида қабиҳлик қилаётган эди. Шунинг учун Эгамиз Ўнаннинг ҳам жонини олди. Лекин чақалоқ қўлини ичкарига тортиб олиши биланоқ иккинчиси туғилди. Доя: “Сен йўлингни ўзинг ёриб чиқдинг!” деди. Шу сабабдан унга Параз деб исм қўйилди. Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга Канъонлик Ботшува туғиб берганди. Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз унинг жонини олди. Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди. Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди.
Выбор основного перевода