Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу пайтга келиб Ёқубнинг кўзлари кексаликдан хиралашган, яхши кўрмас эди. Ёқуб Юсуфнинг ўғилларини кўрганда, “Булар кимлар?” деб сўради. — Булар Худо шу ерда менга берган ўғилларим, — деб жавоб берди Юсуф. — Менга яқинроқ олиб келгин уларни, дуо қилайин. Юсуф ўғилларини отасига яқинроқ олиб борди. Ёқуб болаларни бағрига босиб, ўпди. Ўғиллар Эгамиздан меросдир, Фарзандлар Ундан мукофотдир. Сарвари Олам Сион тоғида маскан қилган. У Ёқуб наслидан юзини яширяпти, аммо мен Уни кутаман, умидим Ундадир. Мана, қаранг, Эгам берган фарзандларим билан бирга мен шу ердаман! Исроилда биз белги ва аломатмиз.
Выбор основного перевода