Гидўн Сухот шаҳри аҳолисига мурожаат қилиб: — Эй халойиқ, марҳамат қилиб одамларимга озгина нон беринглар, улар ҳолдан тойганлар. Биз Мидиён шоҳлари Зевах ва Залмунонинг кетидан қувиб кетяпмиз, — деди.
Сухотлик бир йигитчани ушлаб олиб, сўроққа тутди. Йигитча Сухот шаҳрининг етмиш еттита бошлиқ ва оқсоқолини номма–ном айтиб берди.
Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб, Шакамни бўлиб ташлайман, Сухот водийсини тақсимлаб бераман.