Кейин Ёшуа барча Исроил қабилаларини, уларнинг оқсоқолларини, бошлиқларини, ҳакамларини ва назоратчиларини Шакамга чақиртирди. Улар Худонинг ҳузурига келдилар.
Гидўн ўғли Абумалек Шакам шаҳрига — тоғаларининг олдига бориб, барча уруғ–аймоқларига шундай деди:
Исҳоқ Ривқога уйланганда қирқ ёшда эди. Ривқо Батувалнинг қизи, Лобоннинг синглиси эди. Батувал Орамлик бўлиб, Паддон–Орамдан эди.
Ҳозироқ Паддон–Орамга — бобонг Батувалнинг хонадонига жўна. У ерда тоғанг Лобоннинг қизларидан бирортасига уйлан.