— Онажон, ўзингиз биласиз–ку, акам Эсов сержун, менинг терим эса силлиқ, — деди Ёқуб Ривқога.
— Унга Ёқуб деб исм қўйилгани бекорга эмас экан–да, — деди Эсов. — У мени икки марта алдади–я! Биринчи марта тўнғичлик ҳуқуқимни олган эди, энди эса менга аталган дуони ўғирлабди. Менга биронта ҳам дуо сақлаб қўймадингизми? — деб яна сўради у.
Онасининг қорнидаёқ Ёқуб акаси билан талашган, Улғайгач эса Худо билан олишган.