Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У ҳали гапини айтиб тугатмаган ҳам эдики, бир қиз келиб қолди. У елкасида кўзасини кўтариб олган эди. Бу қизнинг исми Ривқо бўлиб, у Батувалнинг қизи, Батувал — Иброҳимнинг укаси Нахўрнинг ўғли эди, Нахўрнинг хотини — Милхо эди. Қулбоши сув ичиб бўлгач, қиз деди: — Энди туяларингиз учун ҳам сув тортиб бераман, тўйгунча ичсин. — Мен Батувалнинг қизиман. Бобом — Нахўр, бувим Милхо эдилар, — деб жавоб берди қиз. Ривқонинг Лобон деган акаси бор эди. Лобон синглисининг бурнидаги сирғани ва қўлларидаги билагузукларни кўрди, синглисидан қулбошининг айтганларини эшитиб, қудуқ бўйига шошилди. Ўша одам ҳали ҳам булоқ бошида, туяларининг олдида турган эди. Шундай қилиб, Исҳоқ Ривқони онаси Сора яшаган чодирга олиб келди. У Ривқога уйланди. Исҳоқ уни жуда севарди. Шу тариқа Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг тасалли топди.
Выбор основного перевода