Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Сорага марҳамат кўрсатаман. Мен ундан сенга ўғил ато қиламан. Ҳа, Мен Сорага шунчалик барака бераманки, у кўп халқларнинг онаси бўлади. Унинг насллари орасидан шоҳлар чиқади. Улар Ривқони дуо қилиб, унга шундай дедилар: “Эй синглимиз! Мингларча, ўн мингларча фарзандларнинг онаси бўлгин! Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгалласин!” Хизмат қилсин сенга халқлар, Таъзим қилсин сенга эл–улуслар. Ҳукмрон бўлгин қариндошларинг устидан, Таъзим қилсин онангнинг насли сенга. Сени лаънатлаган лаънати бўлсин, Сени дуо қилган барака топсин.” Сен қиличнинг дамида яшагайсан, Укангга хизмат қилиб ўтгайсан. Исён кўтарганингда эса У солган бўйинтуруқни улоқтириб ташлагайсан.” Мусо Кадешдан Эдом шоҳига чопарлар орқали қуйидаги мазмунда бир хабар жўнатди: “Биз, Исроил халқи, сизнинг жигарингизмиз. Бизнинг бошимизга тушган кулфатлардан сизлар хабардорсиз. Эдом юртининг ҳамма ерига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди. Эсовдан нафратландим. Эсовга берилган қирларни хароб қилдим, мерос бўлган ўша ерларини чиябўриларга бердим. Фарзандлар туғилмасларидан аввал, ҳали бирорта яхши ёки ёмон иш қилмасларидан олдин Худо Ривқога: “Каттаси кичигига хизмат қилади”, деб айтганди. Бундан кўриниб турибдики, Худо Ўз мақсадини бажариш учун инсонларни танлайди, танланиш инсонларнинг ишларига эмас, балки Худонинг даъватига боғлиқдир.
Выбор основного перевода