Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илгари Исроилда қариндошлик бурчини ўтамоқчи ёки мол–мулкини алмаштирмоқчи бўлсалар, далил–исбот тариқасида биттаси чориғини ечиб, иккинчисига берарди. Мана шу одат Исроилда қонуний гувоҳлик ўрнини босарди. Шундай қилиб, қариндоши Бўазга: — Ўзингиз сотиб олаверинг, — деди–да, чориғини ечиб берди. Шундан кейин Бўаз оқсоқолларга ва ўша ердаги бошқа одамларга мурожаат қилди: — Сизлар гувоҳсиз: мен бугун Элималекдан Хилён ва Махлўнга қолган ҳамма мулкни Наимадан сотиб оляпман. Яна Махлўннинг хотини Мўаблик Рутни ҳам ўз никоҳимга оляпман, токи марҳумнинг номи ўз мулкида қолсин, биродарлари орасида ва киндик қони тўкилган юртида номи йўқолиб кетмасин. Бугун сизлар бунга гувоҳ бўлиб турибсизлар. Кейин васиқага қўл қўйиб, уни муҳрладим, ҳаммасини гувоҳлар олдида қилдим, кумушни тарозида ўлчаб бердим. Сўнг муддат ва шартлари баён қилинган васиқанинг муҳрланган нусхасини, шунингдек, муҳрланмаган очиқ нусхани
Выбор основного перевода