Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У дарров кўзасидаги сувни охурга бўшатди–ю, яна сув тортгани қудуққа югуриб кетди. Қулбошининг ҳамма туяларини суғорди. — Мен Батувалнинг қизиман. Бобом — Нахўр, бувим Милхо эдилар, — деб жавоб берди қиз. Бўаз шаҳар дарвозаси олдига чиқиб ўтирди. Ўша пайт Бўаз айтган яқин қариндоши ёнгинасидан ўтиб қолди. Бўаз унинг исмини айтиб чақириб: — Бу ёққа келинг, ўтиринг, биродарим, — деди. Қариндоши яқин келиб ўтирди. Мен шу ерда ўтирганлар ва қавмим оқсоқоллари ҳузурида ўша далани сотиб оласизми, йўқми, билай дедим. Агар сиз қариндошлик бурчингизни ўташни хоҳласангиз, майли, сотиб олаверинг. Борди–ю, хоҳламасангиз, айтинг, мен билайин. Чунки бу бурчни ўташ биринчи навбатда сизга тушади. Сиздан кейин навбат меники бўлади. У киши: — Қариндошлик бурчимни мен ўтайман, — деди.
Выбор основного перевода