Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аравно шоҳ билан аъёнларнинг ўзига томон келаётганини кўрди ва Довуднинг олдига бориб, ерга мук тушиб таъзим қилди. — Шоҳ ҳазратлари нечун бу қулининг олдига ташриф буюрдилар? — деб сўради. — Эгамга атаб бир қурбонгоҳ қуриш учун хирмонингни сендан сотиб олгани келдим, токи ўлат халқдан даф бўлсин, — деди Довуд. — Шоҳ ҳазратлари нимани маъқул топсалар, Эгамизга ўшани назр қилсинлар, — деди Аравно. — Ана, куйдириладиган қурбонликлар учун ҳўкизлар, ўтин учун эса хўптир ва ҳўкизларнинг бўйинтуруқлари бор. Эй шоҳим, буларнинг ҳаммасини сизга инъом этаман. Кейин қўшиб қўйди: — Эгангиз Худо сиздан рози бўлсин! — Бўлмайди! — деди шоҳ. — Сендан бу нарсаларни ўз баҳосида сотиб оламан. Текин тушган қурбонликларни Эгам Худога куйдириб назр қилмайман. Шундан сўнг Довуд хирмонни ва ҳўкизларни эллик кумуш тангага сотиб олди.
Выбор основного перевода