Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенинг наслингни ердаги қумдай кўпайтираман. Кимки ердаги қумни санай олса, сенинг наслингни ҳам санай олади. Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга: — Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, — деди. Эгамиз яна айтди: — Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади. Сен эса менга: “Сенга муваффақият келтираман, сенинг наслингни денгиздаги қумдек кўпайтираман, кўплигидан наслингни санаб бўлмайди”, деб ваъда берган эдинг. Илтижо қиламан, ваъдангни ёдингда тут. Улар Ривқони дуо қилиб, унга шундай дедилар: “Эй синглимиз! Мингларча, ўн мингларча фарзандларнинг онаси бўлгин! Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгалласин!” Мен сенинг наслингни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қиламан. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенинг наслингга бераман. Сенинг наслинг орқали ер юзидаги ҳамма халқлар барака топадилар. Мен қулим Довуд наслини ва Менга хизмат қилаётган Леви авлодини осмондаги юлдузлардай, денгиздаги қумдай сон–саноқсиз қиламан.” Ўшанда Худо қасам ичиб, шундай деганди: “Сенга албатта қут–барака бераман, Наслингни сон–саноқсиз қиламан.”
Выбор основного перевода