Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда, Иброҳим ўз имони туфайли ўғли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Гарчи Худо унга: “Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, — деб ваъда берган бўлса–да, у ягона ўғлини қурбонлик қилишга тайёр эди. Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда, Иброҳим ўз имони туфайли ўғли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Гарчи Худо унга: “Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, — деб ваъда берган бўлса–да, у ягона ўғлини қурбонлик қилишга тайёр эди. Демак, Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканлигига Иброҳим ишонарди. Шунинг учун Худо Исҳоқни Иброҳимга тириклайин қайтариб берди. Исҳоқ ўликдан тириладиган ҳамма одамларнинг рамзи бўлиб хизмат қилади. Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган.
Выбор основного перевода