Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар. Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех ва улардан келиб чиққан халқлар. Арпахшоднинг Шилах деган ўғли бор эди. Шилахнинг Ибир деган ўғли бор эди. Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди. Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах, Ҳадорам, Узол, Дикла, Обал, Абумайл, Шава, Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёхтоннинг насли мана шулар эди. Сомдан Иброҳимгача бўлган насллар қуйидагича эди: Сом, Арпахшод, Шилах, Ибир, Палах, Раву, Ўша пайтда Шинарда Омрафил, Элазарда Ориёх, Эламда Кадўрламар ва Гўйимда Тидол ҳукмронлик қилар эдилар. Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим ва Белах, яъни Зўвар шоҳлари ўз лашкарларини Сиддим водийсида саф торттириб, Элам шоҳи Кадўрламарнинг ва Гўйим, Шинар ва Элазар шоҳларининг лашкарларига қарши жангга тайёр қилиб қўйдилар. Хуллас, тўртта шоҳ бешта шоҳга қарши отланди. Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди. Сомнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Сом 100 ёшга кирганда, ўғли Арпахшодни кўрган эди. Арпахшод туғилганда, тўфон бўлиб ўтганига икки йил бўлган эди. Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.”
Выбор основного перевода