Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар. Гўмер насли: Ашканоз, Рифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар. Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: “Эй инсон, Магўг юртидаги Мешех ва Тувал халқларининг бош ҳукмдори Гўгга юзлан. Унга қарши башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Мешех ва Тувал халқларининг бош ҳукмдори Гўг, Мен сенга қаршиман! Мен сени орқага қайтараман, жағларингга илмоқлар соламан. Сени ва бутун лашкарингни, отлару отлиқларингни, тиш–тирноғигача қуролланган аскарларингни, улкан бир оломонни, катта ва кичик қалқон ушлаб, қилич ўйнатган жангчиларингни судраб чиқараман. Сенинг сафингга Форслар, Ҳабашистонликлар ва Ливияликларнинг қуролланган жангчилари қўшилади. Гўмер халқининг ва шимолдаги Тўхармо юртининг барча лашкари сенга эргашади. Сенинг лашкарларинг ниҳоятда кўпдир.
Выбор основного перевода