Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қурбонлик гўштига теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлади. Агар қурбонликнинг қони кийимга сачраса, кийим муқаддас жойда ювилсин. Гўшт пиширилган сопол идиш синдирилсин. Борди–ю, гўшт бронза қозонда пиширилган бўлса, қозонни ишқалаб ювиш лозим. Руҳонийлар уруғига мансуб ҳар бир эркак зоти бу қурбонлик гўштидан тановул қилса бўлади. Бу қурбонлик ғоят муқаддасдир. Эгангиз Худо сизларга бераётган юртдаги ҳамма шаҳарларни улар қамал қилишади. Сиз суянган баланд ва мустаҳкам деворларни вайрон қилишади. Қамал пайтида душманларингиз бошингизга солган кулфат туфайли ўз фарзандларингизни, Эгангиз Худо сизларга берган ўғил–қизларингизнинг этини ейсизлар. Очликдан у, ҳатто, оёқлари орасидан чиққан йўлдошни ва ўзи туққан болаларни яширинча ейди. Душманнинг қуршови ҳамма шаҳарларингизда сизни шу қадар танг аҳволга солиб қўяди. Меҳрибон оналар туққан болаларини Ўз қўллари билан пиширдилар. Халқим ҳалокатга учраганда, Болалари уларга емиш бўлди. Қуддусда ота–оналар ўз фарзандларининг этини, фарзандлар эса ўз ота–оналарининг этини ейдилар. Мен сизларни жазолайман, омон қолганларингизни дунёнинг тўрт томонига тарқатиб юбораман.
Выбор основного перевода