Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Элишай буни кўриб Илёсга хитоб қилди: — Отам! Отам! Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячиси эдингиз! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари каби эдингиз–а! Қаёққа кетиб қолдингиз–а! Элишай Илёсни бошқа кўра олмагани учун эгнидаги кийимини иккига бўлиб ташлади. Шунда хизматкорлари келиб: — Жаноби олийлари, агар пайғамбар сизга қийин нарсани айтганда, қилмасмидингиз? — деб гапиришди, — у сизга: “Ювингин, пок бўлиб қоласан”, деди холос–ку. Хазайил Дамашқдаги энг яхши ҳадялардан қирқта туяга юклаб, Элишайни кутиб олгани кетди. Элишайнинг олдига келгач, унга шундай деди: — Орам шоҳи — қулингиз Банҳадад мени сизнинг ҳузурингизга юборди. “Шу касалликдан халос бўлармиканман ёки йўқмикан, билиб кел”, деди.
Выбор основного перевода