Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу он Эгамиз Баломнинг кўзини очиб юборган эди, у йўлда турган Эгамизнинг фариштасини кўриб қолди. Фаришта қўлида қиличини яланғочлаб турарди. Балом ерга мук тушди. Улар йўлда суҳбатлашиб кетишаётган эди, бирдан олов отлар қўшилган олов арава пайдо бўлиб, уларнинг ўртасига елдек учиб келди. Илёс қуюн ичида осмонга чиқиб кетди. Шундай қилиб, икковлари бир–бирларидан айрилдилар. Бу бечора илтижосин Эгамиз эшитди, Барча уқубатлардан уни қутқарди. Эй чўққилари кўп тоғ! Худо макон қилиб танлаган тоққа Нега ҳасад билан қарайсан? Эгамиз то абад у ерда истиқомат қилади. Мен яна тепага қараб, иккита бронза тоғ орасидан чиқиб келаётган тўртта аравани кўрдим. Биринчи аравани қизғиш, иккинчи аравани эса қора отлар, учинчи аравани оқ, тўртинчи аравани эса ола–була отлар тортиб келаётган эди. Бу отларнинг ҳаммаси кучли эди. Мен билан гаплашаётган фариштадан: — Эй тўрам, булар нима? — деб сўрадим. Фаришта шундай жавоб берди: — Булар бутун олам Раббийсининг ҳузуридан чиқиб келаётган тўртта самовий руҳдир. Қора отли арава шимолга боради. Оқ отлиси эса унинг орқасидан кетади. Ола–була отли арава жанубга боради. Ана шу кучли отлар чиқиб келиб, ерни айланишга шошилдилар. Фаришта уларга: — Боринглар, ерни кўриб чиқинглар, — деди. Шунда улар ерни айланиб келишди.
Выбор основного перевода